Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Наманганда “Зиёлилар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Наманганда “Зиёлилар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Яқинда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими ва Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳамкорлигида “Зиёли ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Фонднинг ҳудуий бўлими бошлиғи Жамолиддин Муслим ва Фонд фаоллари,  институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Азиза Мирзаназарова, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муродилла Якуббоев, шоира, таржимон, бўлим ходими Роза Кашакбаева ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Дастлаб, буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий меросини, маданият ва маънавият тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини чуқур ўрганиш, ёш авлодда миллий ифтихор ва мустақил Ватан туйғусини шакллантириш масаласида сўз юритилиб, бобомиз шахсиятини очиб берувчи асарларни чет тилларига таржима қилиш учун талаба-ёшларга таклифлар берилди. Жалолиддин Муслим бу борада жамғарма томонидан ёшлар учун ҳар жиҳатдан кўмак беришга тайёр эканликлари айтилди.

Тадбир сўнгида Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан институт кутубхонаси ва фаол иштирокчилар ҳамда талаба-ёшларга китоблар совға қилинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]