Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ИНСОНГА ЭЪТИБОР – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОНГА ЭЪТИБОР – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Маълумки, Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик  жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди   томонидан   эълон қилинган грант танловида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими “Инсонга эътибор – олий қадрият”  лойиҳаси билан қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган эди. Ушбу лойиҳа ва унга муносиб режалар асосида белгиланган тадбирлар бўйича Фонднинг Тошкент вилояти бўлими бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, яқин кунларда  “Ногиронлар куни” муносабати билан Бўстонлиқ тумани ҳамда Чирчиқ шаҳрида хайрия тадбирлари ўтказилди. Бунда Фонднинг ҳудудий бўлими узоқ йиллар жамиятимиз равнақи йўлида меҳнат қилган, жисмоний имконияти чекланган   фахрийлар  хонадонига ташриф буюриб, уларнинг  холидан хабар олишиб,  грант маблағлари ҳасобидан олинган совға-саломларни  тортиқ этишди.

Шу каби қатор хайрия ишлари орқали ҳамюртларимиз дардига дармон бўлиш ҳамда уларнинг хонадонига қувонч улашиш ишлари Фонд томонидан изчил давом эттирилмоқда.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]