“Бостандық даусы” газетасининг 90 йиллик юбилейи нишонланди
“Илк меҳнат фаолиятимни мазкур тахририятда оддий машинисткаликдан бошлаганман. Ҳаётда ўз йўлимни топишимда, кўзлаган мақсадимга эришишимда мазкур даргох менга катта мактаб вазифасини ўтаган. Салкам 14 йил тахририятда ишладим.
Кўпчилик қатори мени ҳам тадбирга таклиф этишди. Айтилган манзил томон борар эканман кўз ўнгимда устозларим, ўша даврдаги ҳамкасбларим бир-бир гавдаланди. Дийдор ширин, деб шуни айтсалар керак. Мўжазгина хонада, тўкин дастурхон атрофида қадрдонлар билан мароқли суҳбат қурдик. Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Ж.Аҳмедов тахририят жамоасини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилади.”.
Ушбу ширин хотиралар билан гўзал ўтмишни ёд этган, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Муҳаббат Шоюсупова фурсатдан самарали фойдаланиб, таҳририят жамоасининг қувончига қувонч қўшди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Инсонга эътибор – олий қадрият” грант лойиҳаси режасигага кўра Фонднинг ҳудудий бўлими ҳам 10 нафар фахрий ижодкорларга эсталик совғалари топширилди.
Шунингдек, бир гурух ижодкорларга, фахрий журналистларга туман ҳокимлиги номидан ташаккурнома ва эсталик совғалари топширди. Яқинда Бўстонлиқ туманида нашр этиладиган “Бостандық даусы” газетасининг 90 йиллик юбилейи нишонланди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати