Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди жамоасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда бутун дунёда рўй бераётган кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнлар Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтган эди. Ҳамда вазият тақозоси билан юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатни олдини олиш мақсадида шоир-ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар қўйингки, Ватанимизнинг барча зиёли қатламини хушёрликка чорлаб, шундай деган эди: “Илгари ўз мақсад ва манфаатларини, асосан, дипоматия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.” Ушбу сўзлар аждодларимиз қони билан чайилган пок тупроғимизни севувчи ҳар бир ватандошимизни огоҳликка чорлаган бонг бўлиб янгради.
Бундай долзарб масалаларни амалиётда тадбиқ этиш ва хушёрликни ошириш мақсадида куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди жамоасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али жамоа ходимларига дунё миқёсида рўй бераётган, мамлакатимиз билан боғлиқ таҳликали ҳолатлар ҳақида айтиб ўтди. Унда ҳар хил таҳдидлар қилаётган одамларни инсофга чақириш, уларга муносиб жавоб қайтариш ҳақида сўз юритилди. Жумладан, яқинда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали барчага маълум бўлган, Россиялик ёзувчи Захар Прилепин кутилмаганда СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш(!) ташаббуси билан чиқди. Бу хуруж фонд фаоллари томонидан кескин қораланди.
Йиғилишда ёзувчининг бу ҳаракати мамлакатлар ўртасидаги аҳиллик ва дўстона муносабатларга раҳна солиши, “СССРни қайта таклаш” орзуси ҳам хомхаёл эканлиги, ҳаётга реал кўз билан қараш кераклигига урғу берилди.
Ер юзида таҳликали вазиятлар кўпайиб бораётгани боис айни дамда бир лаҳза бўлса ҳам хушёрликни қўлдан бермаслик, турли ғараз ниятли инсонларга ўз ўрнида муносиб жавоб қайтариш, ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ақлга суяниб иш тутиш, жадид боболаримиз ва буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш, бесамар гап-сўзлар ўрнига илм олиш билан, тараққиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан машғул бўлиш бугуннинг талаби эканлиги айтиб ўтилди.
Бундан бир неча йил аввал йиғилишларнинг бирида Юртбошимиз томонидан айтиб ўтилган “…фарзандларимизнинг бўш вақти – душманларимизнинг иш вақтидир!” деган фикр не чоғлиқ ҳақиқат эканлиги яна бир бор ўз аксини топди. Шунга мос тарзда, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди фаоллари ҳам мамлакатимиз ёшларининг илм олишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Кейинги пайтларда Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид энг ишончли маълумотлар билан бугунги кун ёшларини яқиндан таништириш мақсадида Фонд томонидан серияли ихчам китобларни нашр этиш йўлга қўйилди. Қисқа муддат ичида Фондда “Амир Темур солномаси”, “Султон Ҳусайн Мирзо”, “Соҳибқирон ёди”, “Иброҳим Султон”, шунингдек, “Амир Темур ва Темурийлар молия-пул сиёсати”,“Зафарнома” каби бир қанча китоблар нашр этилиб ўқувчилар қўлига етиб борди…

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]