Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Амир Темур – менинг бобом” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди

“Амир Темур – менинг бобом” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди


Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди томонидан Темурийлар тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда музей биносида Амир Темур бобомиз ва Темурийлар сулоласи вакилларининг умумбашарий тараққиёти, хусусан, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат, меъморчилик, ҳарбий маҳорат ва давлатчиликнинг ривожига қўшган улкан ҳиссасини ўқувчи-ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди кўмаги билан ташкил қилинган Тошкент шаҳри ўрта мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида “Амир Темур – менинг бобом” кўрик танловининг якуний – Тошкент шаҳар босқичи тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танловда “Амир Темур ва Темурийлар сиймоси адабиётда”, “Амир Темур ва Темурийлар сиймоси тасвирий санъатда”, “Амир Темур ва  Темурийлар сиймоси амалий санъатда”, “Амир Темур ва  Темурийлар фаолияти ҳақида иншо ёзиш” каби тўртта йўналиш бўлиб, унда Тошкент шаҳар ва туман мактабларининг ўқитувчилари ва ҳудудий босқичда ғолиб бўлган  9-11 синф ўқувчилари, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати ғолиб деб топган ўқувчиларга Фонд томонидан ҳар бир йўналиш бўйича:

1-ўрин – 2 000 000 (икки миллион) сўм,

2-ўрин 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм, 3-ўрин – 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида мукофот пули, ташаккурномалар ҳамда Фонд ва Музейнинг эсдалик совғалари топширилди.

Мукофотларни Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ҳамда Музей директори Хуршид Файзиев ўз эгаларига топширдилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот маркази

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]