Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Андижонда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Андижонда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

 

 

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди,  Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Фонднинг вилоят бўлими фаоллари ҳамкорлигида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти анжуманлар залида “Амир Темур ва Темурийлар даврида давлат бошқаруви, бунёдкорлик, илм-фан ва маданият ривожи” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Тошкент, Андижон, Наманган, Навоий  ҳамда Қирғизистон Республикасидан тарихчи, темуршунос олимлар, ижодкорлар, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 1-проректори Абдусалом Махсуталиев сўзга чиқиб, бундай маънавият кечалари талаба ёшлар учун неқадар фойдали эканини айтиб ўтди.

Шунингдек Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон  халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али ўз маърузасида Соҳибқирон бобомизнинг амалга оширган бунёдкорлик ишлари, қурдирган бинолари ҳақида сўзлади. Ушбу иншоотлар орадан бир неча аср ўтса-да, бугунги кунда ҳам ўзининг салобатини сақлаган ҳолда бутун дунёнинг диққат марказида эканлигини таъкидлади. Айни пайтда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига тайёргарлик борасида ҳам маълумотлар  келтириб ўтди.

Шунингдек, конференцияда Тошкент  Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди  Қирғизистон Республикаси бўлими бошлиғи Аҳмаджон Раҳимов, Фонднинг Навоий вилоят бўлими бошлиғи Рамазон Эгамов, Фонднинг Андижон вилоят бўлими бошлиғи, таниқли адиб Ҳабиб Сиддиқ, Фонднинг Наманган вилоят бўлими бошлиғи, шоир Жамолхон Боқиев, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти доценти Расулжон Юсуповлар шонли ўтмишимиз ҳамда буюк аждодларимиз, хусусан, Амир Темур ва Темурийларга оид  “Соҳибқирон Амир Темур – буюк бунёдкор”, “Озарбайжон адиби Ҳусайн Жовиднинг “Амир Темур” драмаси ҳақида”, “Темур тузукларида” раҳбарлик санъати ва раҳбар тайинлаш  тамойиллари”, “Атоқли адиб Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” эпопеясида халқимизнинг умуминсоний, диний ва миллий қадриятларининг мужассам топиши”, “Амир Темурнинг қонун устиворлиги борасидаги ўгитлари” каби мавзуларда янги маълумотлар ва янгича қарашларни эълон қилдилар.  Қолаверса, фонднинг ҳудудий бўлимларида амалга оширилган ва келгусида бажариладиган ишлар режалари хусусида фикр алмашилди.  Анжуман кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Конференция сўнггида Буюк бобомиз Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини, маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Ҳабиб Сиддиқ фонднинг кўкрак нишони билан,  Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 1-проректори, иқтисод фанлари номзоди Абдусалом Махсуталиев, Институт доценти, тарих фанлари номзоди Расулжон Юсупов,  Фонд вилоят бўлими фаоли, шоир Авазбек Қосимовлар Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]