Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қашқадарё вилоятида Фонд фаоллари билан у3чрашув бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоятида Фонд фаоллари билан у3чрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан фонднинг вилоят бўлими фаоллари иштирокида жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Фонд раиси Муҳаммад Али, Фонднинг Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Ғулом Абдиев, ТАТУ Қарши филиали ахборот таълим технологиялари ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, доцент Зебо Яхшиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи Жумақул Қурбоновлар сўзга чиқиб, еча иштирокчилари бўлмиш ўқитувчилар ва талабаларга жорий йилда бажарилган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган режалар хусусида гапириб ўтдилар.

Шундан сўнг қизиқарли савол-жавоблар бошланиб, талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

Тадбир сўнггида    гуруҳ фаоллари «Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди» кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]