Термиз касб-ҳунар мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганганлигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 ноябрь куни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими Термиз касб-ҳунар мактабида ўқувчи-ёшлар “Байроғим – менинг фахрим” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Унда Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Усмон Маъдиев, касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Суҳбат давомида давлат рамзлари ичида байроқнинг аҳамияти, унинг халқаро миқёсдаги ўрни ҳақида сўз юритилиб, спортчи ватандошларимизнинг жаҳон чемпионатида қўлга киритган ҳалабаларидан сўнг байроғимизнинг халқаро минбарда баланд кўтарилиши, натижада юраклар фахр ва ифтихорга тўлиши ҳақида айтиб ўтилди. Ватанга муҳаббат байроққа бўлган ҳурмат орқали намоён бўлиши ҳамда аждодларимизнинг, хусусан Соҳибқирон бобомизнинг ўз байроғига нисбатан нечоғлиқ эътиборли бўлганлиги, уни қандай севиб эъзозлаганлиги тадбир қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.
Суҳбат қизғин тус олиб, барча иштирокчилар учун мароқлигина бўлиб қолмай, мамлакатимиз келажаги бўлмиш ўқувчи-ёшлар қалбида жонажон ватанига, унинг кўркамм рамзларига ҳамда буюк аждодларимизга нисбатан юқори ҳурмат, чуқур эҳтиром ҳиссини алангалатиб юборди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати