Андижонда китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон республикаси давлат байроғи қабул қилинганлиги муносабати билан Андижон вилоятининг Арчазор мавзесида шоир Баҳодир Андижонийнинг қаламига мансуб «Умр файзи» китоби тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тақдимотга Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими бошлиғи, шоир Жамолиддин Муслим, Андижон вилояти бўлими бошлиғи Ҳабиб Сиддиқ, ажойиб ижодкор ва ташкилотчи Муқимжон Нурбоев, Қорақалпоғистондан Янгибой Қўчқаров, Фарғонадан адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Й.Солижонов, фан доктори, профессор Сиддиқ Мўмин, АДУ профессори Б. Рахмонов, фан доктори, ёзувчи ва шоир Ҳалим Карим, Намангандан шоир Жамолиддин Муслим,»Андижон гурунги» аъзолари, шоира, Андижон вилояти ёзувчилар уюшмаси раиси Х. Қўчқарова, ёзувчи О. Тожибоева, шоира З. Рўзиева ва ўнлаб қалам аҳллари қатнашдилар.
Шунингдек, кеча давомида Баҳодир Андижонийга Муқимжон Нурбоев томонидан олиб келинган Қирғизистон Респуликаси таъсис этган “Чингиз Айтматов” номидаги кўкрак нишони топширилди. Шоир қаламига мансуб шеърлар қўшиқ қилиб айтилди. Тадбир юқори савияда ўтди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати