Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Термиз юридик техникумида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганганлигининг 32 йиллиги”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Термиз юридик техникумида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганганлигининг 32 йиллиги”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  2023 йил 3 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганганлигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 ноябрь куни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими Сурхондарё вилояти юридик техникумида ўқувчи-ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Унда Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Усмон Маъдиев, техникум ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

Суҳбат давомида давлат рамзлари ичида байроқнинг аҳамияти, унинг халқаро миқёсдаги ўрни ҳақида сўз юритилиб, спортчи ватандошларимизнинг жаҳон чемпионатида қўлга киритган ҳалабаларидан сўнг байроғимизнинг халқаро минбарда баланд кўтарилиши, натижада юраклар фахр ва ифтихорга тўлиши ҳақида айтиб ўтилди. Ватанга муҳаббат байроққа бўлган ҳурмат орқали намоён бўлиши ҳамда аждодларимизнинг, хусусан Соҳибқирон бобомизнинг ўз байроғига нисбатан нечоғлиқ эътиборли бўлганлиги, уни қандай севиб эъзозлаганлиги тадбир қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.

Суҳбат қизғин тус олиб, барча иштирокчилар учун мароқлигина бўлиб қолмай, мамлакатимиз келажаги бўлмиш ўқувчи-ёшлар қалбида жонажон ватанига, унинг кўркамм рамзларига ҳамда буюк аждодларимизга нисбатан юқори ҳурмат, чуқур эҳтиром ҳиссини алангалатиб юборди.

 

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]