Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Наманганда “Мангу ҳилпирайверсин, ҳурлик байроғи” номли тадбир бўлиб ўтди

Наманганда “Мангу ҳилпирайверсин, ҳурлик байроғи” номли тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  2023 йил 3 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганганлигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими Янгиқўрғон тумани  «Радивон» маҳалласида адабий-маърифий тадбир ўтказди.

Тадбирни Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Жамолиддин Муслим очиб,  Мустақиллик рамзлари, хусусан Давлатимиз байроғининг ўрни, мазмун-моҳияти ҳамда бобокалонларимиз, жумладан Соҳибқироннинг ўз байроғига нисбатан ҳурмати ва муносабати ҳақида сўзлади.

Тадбирда сўз олган фонд фаоллари – Ўзбекистон Ёзучилар уюшмаси аъзоси Лобар Рустамова,  Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Дилбар Асқарова,  шоир Муҳаммадшер Отабоев,  халқ таълими аълочиси Абдулазиз Ҳасанов, фахрий педагог ижодкор Сожидахон Мамадалиева ҳамда шоира Нафиса Муллахўжаевалар  мустақиллик афзалликлари, давлат рамзлари бўлмиш мадҳия, давлат тили, миллий армиямиз ва байроғимиз тўғрисида ҳаётий мисоллар бир қанча ҳаётий мисоллар келтириб ўтишди. Шун ингдек тадбир давомида давлатимиз байроғига бағишланган шеърлардан ўқиб берилди.

Тадбирнинг давоми қизиқали тус олиб, маҳалладаги Музаффархон Давлатовлар хонадонида бўлиб ўтадиган тўй оқшомига уланиб кетди. Фонд фаоллари у ерда ташкил қилинган «Бахт базми» сабабчилари бўлмиш икки ёш Хилолахон ва Асадбекларнинг  бахт-саодати байроғимиздек мангу бўлишини тилаб,  эзгу ниятлар қилишди. Ҳамда Фаманган вилояти бўлими томонидан эсдалик совғалар топширилди. Ушбу қизиқарли кеча барча қатнашчиларда катта таасурот қолдирди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]