Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шунингдек жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш” мавзусида давлат гранти 6-қўшимча танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Парламент комиссиясининг
2023 йил 1 ноябрдаги 59-сонли
қарорига 1-илова

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шунингдек жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш” мавзусида давлат гранти 6-қўшимча танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
Жамоатчилик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишнинг, шунингдек уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг замоанавий механизмалрини жорий этиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 200 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 3 ноябрдан 7 декабргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (78) 238-23-76, 238-23-77.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]