Самарқандда нуронийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Куни кеча Самарқанд шаҳар Регистон меҳмонхонаси залида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими ходимлари ташаббуси билан Республикамизнинг барча вилоятларидан тўпланган нуронийлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан Сохибқирон салтанати ва фаолияти хақида маълумот берадиган китоблар тарқатилди.
Учрашув кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, барча дилларда кўтаринки кайфият ҳамда улуғ бобомизга хотирасига нисбатан фахр-ифтихор ҳиссини уйғотди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати