Фарғона вилояти депутати Бахрамжон Ибрагимовнинг фидокорона меҳнатлари эътироф этилди
Фарғона вилояти депутати Бахрамжон Ибрагимов Қирғизистон-Ўзбекистон давлатлари орасидаги муносабатларни ривожлантиришда, икки қардош мамлакатнинг ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга беминнат хизмат қилиб келмоқда!Бунга мисол қилиб, куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими ҳамда Ўш вилояти ўзбек миллий маданий маркази ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувини айтишимиз мумкин. Йиғилиш давомида Бахрамжон Ибрагимовнинг фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, қардош қирғиз халқининг миллий тўни ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек суҳбат чоғида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати