Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоийда «Учинчи ренессанс асослари» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Навоийда «Учинчи ренессанс асослари» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6  ноябрь куни Навоий вилоят Маънавият ва маърифат марказида, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан Навоий давлат педагогика институтининг тарих ва ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун «Учинчи ренессанс асослари» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг бир гуруҳ  профессор ва ўқитувчилари мавзуга доир ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек иштирокчилар марказ кутубхонаси хамда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи маданий бойликлари билан танишдилар. Биринчи ва иккинчи ренессанс даври мутафаккирлари фаолияти ва тарихий жараёнлар, қизиқарли маълумотлар ва билимлар хакида фикрлар билдирилди.Тадбир ташкилотчиси – Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи Р. Эгамов иштирокчиларни келгуси ўқув машғулотлари режалари билан таништирди. Ушбу қизиқарли сухбат, илмий мулоқот талабаларга жуда фойдали ва қизиқарли тарзда ўтказилиб, барча қатнашчиларга ўзига хос  кўтаринки кайфият бахш этди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]