Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алига “Хоразм Маъмун академияси Фахрий профессори”  унвони топширилди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алига “Хоразм Маъмун академияси Фахрий профессори” унвони топширилди

Хива шаҳрида жойлашган Хоразм Маъмун академияси мажлислар залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тошкентлик, хоразмлик адиб ва олимлар қатнашдилар.

Сўзга чиққанлар адибнинг кенг кўламли ижоди ҳақида, айниқса, Соҳибқирон Амир Темур ҳаётини  тўла-тўкис ёритиб берган “Улуғ салтанат” эпопеяси  тўғрисида тўлқинланиб сўзладилар.  Адиб берилган кўп саволларга жавоб берди ва ижодий режалари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти,  Хоразм Маъмун академияси раиси, профессор Икром Абдуллаев  сўз олиб, адиб Муҳаммад Алининг  Ўзбекистон илм-фани тараққиёти йўлидаги ва ўзбек халқининг буюк саркардаси Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанимиз ҳамда халқаро миқёсда тарихий ўрнинини ёритишдаги, дунё ҳамжамияти   ҳамда халқимиз ўртасидаги  маданий алоқаларни, шунингдек, Хоразм Маъмун академияси олимлари ва Ёзувчилар уюшмаси ижодкорлари ўртасида илмий алоқаларни ривожлантиришдаги  хизматларини инобатга олиб, Халқаро Амир Темур фонди  раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, филология фанлари номзоди, профессор Муҳаммад Алига Академия Илмий Кенгашининг 2023 йил 30 октябрдаги 12-сон қарорига асосан “Хоразм Маъмун академияси Фахрий профессори”  унвони берилганини эълон қилди.

Учрашув иштирокчилари адибни юксак унвон билан табрикладилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]