Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қозоғистонда дўстлик дастурхони ёзилди

Қозоғистонда дўстлик дастурхони ёзилди

 

Куни кеча Қозоғистон давлатининг Республика куни муносабати билан Қозоғистон халқ ассамблеясининг кўмаги билан Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти, Халқаро Амир Темур жамоат фондини Қозоғистон Республикаси бўлими  ва Чимкент шаҳар ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида “Дўстлик дастурхони” ёзилиб, сонсизбоблар диёри бўлган Сайрамда   “Шимкент палови – 2023” фестивали ўтказилди. Байрам муносабати билан Қозоғистон халқ ассамблеяси раиси Қ. Тоқаевнинг фармонига биноан Сайдували Атахўжаев “Жомарт жан” медали, Нодирхон Имомсидиқов “Құрмет”,  ва Баходир Мирзахмедов “Алғис хат” мукофотлари билан тақдирландилар. Фестивал халқаро миқёсда ташкил қилиниб унда мезбон диё бўлмиш Қозоғистон, мамлакатимиз – Ўзбекистон ҳамда қўшни Тожикистон ва Қирғизистон республикаларидан келган моҳир ошпазлар паловхонтўранинг турфа хилини тайёрлаб меҳмонларга тортиқ этдилар. Тантанали кун муносабати билан Соҳибқирон ролини ижро этувчи Абубакир Хонхўжаев  меҳмонларни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди  номидан қизғин муборакбод этди. Кеча сўнггида эса иштирокчи ошпазлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Байрам дастури тантанали ва дўстона кайфиятда ўтказилиб, қардош халқлар ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]