Навоийлик ёш олимларнинг инновациялари кўргазмаси бўлиб ўтди
Куни кеча Навоий Давлат Кончилик ва Технологиялар униварситетида, олийгохнинг истеъдодли талаба ёшлари ва Навоий Кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти ихтирочиларининг навбатдаги инновацион ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Университет кўргазма павилионида турли – туман соҳаларга доир янги илмий ишланмалар, инновацион технологиялар макетлари хамда экологик хавфсиз ва энергия тежамкор қурилмалардан иборат бўлган юздан ортик намуналар намойиш этилди. Шунингдек кўргазма доирасида кончилик, кимё, таълим, тиббиёт, кишлок хўжалиги соҳаларига тегишли бўлган инновацион илмий ишланмалар такдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи Рамазон Эгамов ҳамда фонд фаоллари иштирок этиб, истеъдодли ёшларни эришилган илмий йутуқлари билан табрикладилар.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати