Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Андижонда талабалар билан учрашув  бўлиб ўтди

Андижонда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар юшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳабиб СИДДИҚнинг Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг бир гуруҳ биринчи босқич иқтидорли талабаларининг билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

Учрашувда адиб талабаларга Фонд фаолияти, буюк Соҳибқирон бобомиз ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича вилоятимиз, мамлакатимиз ва халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар, таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар, конференциялар, учрашувлар, мулоқотлар ҳақида ахборот берди. Ёшлар орасида буюк аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш, уларга муносиб бўлишга интилиш ва фахрлан кучайиб бораётганлигидан мамнун эканлигини билдирди.

 

Шунингдек, мулоқотда адиб мамлакатимизда ёшларга яратилган шароитлар, китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, китобнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни, институтда ўзининг раҳбарлигида фаолият олиб бораётган “ИЛҲОМ” ёш ижодкорлар клуби ва клуб аъзоларининг ижодий ютуқлари ҳақида тўхталди, янги асарларидан парчалар ўқиб берди, талаба ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениесининг “Андижон ахбороти” дастурида ёритилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]