Бир гуруҳ қўшни Қозоғистон делегацияси Ватанимизга саёҳатга чиқишди
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икром Ҳошимжонов ташаббуси билан ташкил қилинган “Дўстлик карвони” маданий-маърифий саёҳат гуруҳи иштирокчилари “Амир Теумр қадамжолари” лойиҳаси асосида Ватанимиз – Ўзбекистонга саёҳатга чиқишди.
Улар дастлаб Тошкент шаҳрида Мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов музей мажмуасига ташриф буюриб, марҳум давлат раҳбарининг хаёти ва фаолияти билан якиндан танишиш имконига эга бўлдилар. “Фахрий меҳмонлар” китобига ўз мулоҳазаларини ёзиб колдиришиб, музей маъмурияти томонидан эсдалик совғалар билан такдирландилар. Сайёҳлар сафидан Козоғистон ССР Олий Кенгаши депутати, моҳир теримчи Мапрат ая Хаётова, шоир ва жамоат фидойилари 84 ёшли Бобожон ота Ёкубов ва Қодир Аҳмедовлар каби қардош давлатнинг фидойилари ҳам ўрин олган.
Саёҳатчилар сўнгра Тошкент шахрида буюк бобокалонимиз Аҳмад Яссавий ҳазратларининг суюкли невараси Сузук ота (Мустафоқул ал-Қорачиқий) мақбарасига ҳам ташриф буюриб, Сузук отанинг мақбара тагидаги қабри пойида Қуръон тиловат килиб, ўтганлар хотирасига бағишладилар.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати