Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Самарқанд ва Бухорода қозоғистонлик делегация аъзолари кутиб олинди

Самарқанд ва Бухорода қозоғистонлик делегация аъзолари кутиб олинди

Куни кеча Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раиси ўринбосари Марат Азилханов бошчилигидақозоғистонлик 10 нафар делегация кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида расмий учрашувлар  ўтказди. Ушбу делегация аъзолари сафида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов ҳам иштирок этди. Делегация аъзолари расмий учрашувлардан сўнг, Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримов қабрига ташриф буюриб, тиловат қилишди. Сўнгра Соҳибқирон Амир Темурнинг “Гўри Амир” мақбараси, Регистон мажмуаси, Маҳдуми Аъзам, Ал-Бухорий мажмуаси (қурилиш ишлари юргизиляпти) Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Боқий шаҳар, Шоҳи Зинда ва Бибихоним мақбараларида бўлиб, ўзгача таассуротга эга бўлдилар. Шундан сўнг қўшни республика делегацияси Бухоро вилоятига отланиб, вилоят хокимини гендер сиёсати бўйича ўринбосари Феруза Ибрагимова ҳамда  қозоқ миллий маданият маркази раиси ва кенгаш аьзолари билан учрашувлар ўтказилди сўнг Мир Араби колон масжиди, Ситораи Моҳихоса, Арк, Лаби ховуз, Нақшбандий мақбаралари ва Саййид Амир кулол мажмуасига саёҳат қилдилар. Зиёратдан мақсад меҳмонларга тарихий обидалар орқали кўҳна ўзбек халқининг қадимий маданий мероси, меъморчилик санъати, бунёдкорлиги ва ўзбек халқининг ижтимоий ҳолатини кўрсатишдан иборат эди. Ватанимизга қилинган ушбу бир неча кунлик сафардан астаналик меҳмонлар беҳад хурсанд бўлдилар!

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]