Навоийлик илмли ёшларнинг навбатдаги «Заковат» беллашуви бўлиб ўтди
Куни кеча Навоий шаҳрида Навоийлик илмли ёшларнинг навбатдаги “Заковат” беллашуви бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган бундай тадбирларни Халкаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими фаоллари изчиллик билан давом эттирмокдалар. Бу галги илм беллашуви Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда Навоий шаҳридаги 17 сон ўрта таълим мактабининг аълочи ўкувчилари иштирок этдилар. Яқинлашиб келаётган “21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” байрами олдидан ўтказилган ушбу тадбирнинг қизиқарли саволлари Ёзувчилар уюшмаси вилоят булими мутахассислари томонидан тайёрланди. Беллашувга вилоят маданият бошкармасининг хонандалари алохида файз киритди.Тадбир якунида голиблар аникланиб жамоат фонди томонидан такдирланди.Дастур режасига кура музейга саёхат уюштирилди.
Ёшларга хос жушкин кайфиятда булиб утган ушбу беллашув тафсилотлари хакида Диёр – 24 телеканали оркали намойиш этилди ва вилоятнинг Дустлик байроги хамда Знамя дружбы газеталари мукбирлари томонидан ёритилди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати