Қозоғистонда ўзбек драма театрининг мавсумий очилиш маросими бўлиб ўтди
Куни кеча Қозоғистон Республикасида Чимкент шаҳар Ўзбек драма театрининг 21-мавсуми очилди. Масвум очилишидан аввал Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими ва Чимкент шаҳар раҳбарияти хамкорликда йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда йил бошидан буён бажарилган ишлар борасида қисқача баёнот ва жорий йилнинг сўнггига қадар ўтказиладиган тадбирларда Амир Темур фаолияти ва қадамжолари борасида суҳбатлар ўтказилди. Бунга мисол қилиб, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларига зиёратга боришган Қозоғистонлик меҳмонларнинг ўз таасуротларини бўлишганини айтиш мумкин.
Қолаверса жорий йилнинг 21 октябрь куни Чимкент шаҳрида ошпазлар иштирокида халқаро тоифада бўлиб ўтадиган дўстлик дастурхони яъни ўзбек миллий таоми – палов тайёрлаш фестивалида ҳам ҳамжамиятнинг фаол иштирок этиши ва Ватанимиздан борадиган меҳмонларни кутиб олиш борасидаги иш режалари юзасидан суҳбат юритилди. Шунингдек йиғилиш сўнггида янги йилга қадар мактаб жамоаларида учрашувлар ўтказиш масалалари ҳам мақсад қилиб олинди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати