Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Сурхондарёда “Эъзоз ва зҳтиромнинг ёрқин ифодаси” номли эҳтиром кечаси бўлиб ўтди

Сурхондарёда “Эъзоз ва зҳтиромнинг ёрқин ифодаси” номли эҳтиром кечаси бўлиб ўтди

Бугунги қутлуғ сана муносабати билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти бўлими ва Термиз темирйўл бирлашган шифохонаси ҳамкорлигида “Эъзоз ва зҳтиромнинг ёрқин ифодаси” номли тадбир ўтказилди.

Йиғилишни вилоят наркология диспансери бош шифокори Ж. Ишбабаев очиб берди.

Шунингдек йиғилишда Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Исмон Маъдиев сўзга чиқди. У ўз сўзида “Албатта, қайси соҳада бўлмасин кўзда тутилган марралар, орзу-ниятлрнинг рўёбга чиқиши учун сифатли таълим олиш, бунинг учун эса сифатли таълим бериш асосий ўринда туради. Сифатли таълимни эса фидойи устозлар беради. Биз устоз дея аталган инсонни қадрлаймиз, жондек азиз биламиз. Устозларга азалдан иззат-икром юқори даражада кўрсатилган. Уларнинг шаънига шеъру ғазаллар биилиб, қўшиқлар куйланган. Бунга бир мисол Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеърдир:

Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,

Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.

Олимми, шоирми ва ё санъаткор –

Илк бор сизга томон устоз деб боққан” – дея устознинг қадр-қиммати, шогирдлари учун бор куч-ғайратини аямаслиги, қолаверса Соҳибқирон бобомизнинг ўз пири устозларига кўрсатган эҳтиромлари ҳақида тингловчиларга қизиқарли маълумотлар айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнггида шифохона маъмурияти ва тингловчилар сермазмун ўзтказилган ушбу кеча учун тадбир ташкилотчиларига ва иштирокчи устозларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]