Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоийда байрам шукуҳи

Навоийда байрам шукуҳи

Мазкур йили мамлакатимизда таълим – тарбия ва илм-фанга ҳар доимгиданда кўпроқ эътибор берилаётир. Айникса устоз ва мураббийларимизнинг бебаҳо мехнатлари кадрланмокда, улуғланмокда. Жумладан, Навоийда ҳам. Республикаиз миқёсида бўлгани каби Навоий вилоятининг  барча ўқув муассасалари хам кўтаринки байрамона кайфият оғушида. Халкаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Навоий вилоят булими фаоллари Кармана туманидаги 15 – умумталим мактаби  меҳнат жамоасини, Навоий Давлат Педагогика институти профессор  ўқитувчиларини ҳамда Навоий Давлат Кончилик ва Технологиялар университети раҳбар ва ходимларини касб байрами билан муборакбод этдилар. Шундан сўнг ушбу қутлуғ санага бағишлаб  вилоятда ўтказилган байрам тадбирида фаол  иштирок этиб, халк таълими фидойилари ва устозларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]