Фарғонада “Фарзандарим, авлодларим, миллатнинг дардларига дармон бўлинглар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва Фарғона давлат университети ҳамкорлигида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан Фарғона туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабида “Фарзандарим, авлодларим, миллатнинг дардларига дармон бўлинглар” мавзусида мактаб жамоаси ва ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Раҳматилла Ҳожиматов, ФарДУ Тарих кафедраси ўқитувчилари, мактаб директори Исломжон Холматов, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Садоқат Шокиржоновалар ўқувчиларга Соҳибқирон ўгитлари ва ҳикматли сўзларидан мисоллар келтириб, турли қизиқарли маълумотлар бериб ўтишди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Суҳбат чоғида фаол бўлган ўқувчиларга Фонднинг эсдалик совғалари бўлмиш китоблар топширилди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати