Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қозоғистонда “Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари куни” байрами ўтказилди

Қозоғистонда “Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари куни” байрами ўтказилди

Куни кеча Чимкент шаҳридаги Абай истироҳат боғида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими ҳамда Қозоғистон ўзбеклари “Дустлик” ҳамжамияти ҳамкорлигида  “Ўзбек халқининг  тили, маданияти ва анъаналари куни” байрами ўтказилди.

Тадбирда Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раиси ўринбосари М. Азилханов, Қозоғистон Республикаси Сенати депутати Алишер Сатибалдиев, Ўзбекстоннинг Қозоғистондаги элчиси С. Ниязходжаев ва бош консул А. Каюмов, Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг ўзбекистонлик “Дўстлик элчиси” унвони соҳиби Ҳулкар Ҳамроева ҳамда бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳмонлар иштирок этиб, мезбонларни байрам билан муборакбод этишди. Тадбир давомида актиёлар Абай Қўнонбоев, Ҳазрат Алишер Навоий ва Соҳибқирон Амир Темур ролларида чиқишлар қилишиб, томошабинлар қалбини жунбушга келтирди.

Тантана кўргазмаларини Туркистон вилояти Чимкент шаҳар Ўзбек этно-маданият бирлашмаси уюштирди.  Икки қардош халқ бирлигининг амалий исботи бўлмиш ушбу юқори савиядаги байрам кўтаринки кайфият билан ўтказилиб, барча қатнашчилар хотирасида ўчмас из қолдирди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]