Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Наманганда «Амир Темур сабоқлари» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Наманганда «Амир Темур сабоқлари» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Куни кеча Наманган вилояти Янгқўрғон туманидаги 65-мактабда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда «Янгиқўрғон ҳаёти» газетаси қошидаги «Янгиқўрғон овози» ижодий уюшмаси хамкорлигида  «Амир Темур сабоқлари» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

26 нафар  муаллим таълим-тарбия берадиган ушбу замонавий услубдаги илм масканида 446 нафар ўқувчилар билим олади.

Тадбирга ижодга, касб-ҳунарга қизиққан ўқувчилар тажрибали ўқитувчи Зарифа Шерматова раҳбарлигидаги тўгарак аъзолари катнашдилар.

Дастлаб Фонднинг ҳудудий бўлими  раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Шухрат» медали соҳиби, шоир Жамолиддин Муслим мавзуга доир маъруза қилиб, ўқувчилар орасида юзага келган қизиқарли  саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтди.

Шунингдек йиғилиш меҳмондари – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лобар Рустамова, газета муҳаррири Дилбар Аскарова, шоир Мухаммадшер Отабоев, фахрий ижодкор Сожирахон Мамадалиева, Адолат социал демократик партияси Наманган шахар кенгаши рахбари Мирзарахмат Олимов, мактаб директори ўринбосари, шоир Абдулазиз Хасановлар сўзга чиқдилар.

Тадбирда фаол ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди.

Сохибкирон бобомизнинг «Куч-адолатда» ҳаётий шиори юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир барчада катта таассурот колдирди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]