Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Инсонга эътибор – олий қадрият” лойиҳаси асосида бир гуруҳ устозларга совғалар улашилди

“Инсонга эътибор – олий қадрият” лойиҳаси асосида бир гуруҳ устозларга совғалар улашилди

Устозларга ҳурмат-эъҳтиром кўрсатиш азал-азалдан бизларга мерос бўлиб келган тушунчадир. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бунга ёрқин мисоллар талайгина. Хатто Искандар Зулқайнар, Соҳибқирон Амир Темур сингари буюк салтанатга эга бўлган подшоҳлар ҳам устоз ҳурмати, устоз хизматига катта эътибор берганлигини кўрамиз.

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами яқинлашаётган шу кунларда  Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими яна бир қутлуғ ишга қўл урди. Бўлим яқинда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқоролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан  эълон қилинган грант танловида  “Инсонга эътибор – олий қадрият”  лойиҳаси билан қатнашиб, ғолибликка эришган эди.  Айни кунларда  грант лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида бир  қатор ишларни амалга оширмоқда.  Масалан, куни кеча  Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган – узоқ йиллар мобайнида маориф соҳасида  меҳнат қилган бир  гурух устозларни байрам муносабати билан муборакбод этиб, грант маблағлари ҳисобидан олинган  совғалардан улашиш оқшоми бунга яққол мисолдир.

Ушбу тантанали маросим ҳам айнан шундай улуғ ва хайрли режаларни амалга ошириш йўлида қилинаётган фидокорона меҳнатлар маҳсули десак мўболаға бўлмайди. “Ҳали кўплаб инсонларга қувонч улашиш ниятидамиз” – дейди Фонднинг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Муҳаббат Шоюсупова.  Шу ва шу каби эҳтиром кечалари мамлакатимиздаги фахрийлар, фидойи жонкуярлар, бир сўз билан айтганда жонажон ватанимизда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз қувончига қувонч қўшиб келмоқда.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот маркази

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]