Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоий вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси” мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Навоий вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси” мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Навоий академик лицейида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими, Навоий вилоят суди, вилоят маъмурий суди ҳамкорлигида лицей ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Рамазон Эгамов “Амир Темур ва Темурийлар давлатчилиги даврида қозилар фаолияти ва ҳуқуқ тузилмалари тарихи» мавзусида ўқувчиларга бир қанча маълумотлар айтиб ўтди. Шунингдек Навоий вилоят суди раиси Ҳамидулла Қудратов, вилоят маъмурий суди раиси Акмал Муродовлар 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти, унинг  2023 – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган. Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш асосий йўналишлар сифатида белгиланган.

– Стратегия 4-йўналишнинг 2-банди “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар”га бағишланган бўлиб, унда бир қатор устувор вазифалар белгиланган, – дейди вилоят суди раиси Ҳ.Қудратов. – Жумладан, 84-мақсад “Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш”, деб номланган. Унда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини 30 фоиздан 20 фоизга тушириш, судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида 2 баробарга ошириш назарда тутилган. Бундан ташқари, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш каби устувор вазифалар ҳам белгиланганки, бу мақсадларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши аҳолида одил судловга бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади.

Албатта, судларга бевосита мурожаат қилишга тўсқинлик қилаётган омилларни тўлиқ бартараф этиш, судга қадар босқичда низоларни ҳал қилиш самарадорлигини ошириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш натижалари устидан судларга юборилаётган шикоятларнинг электрон шаклда келиб тушишига эришиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига нисбатан кўрилаётган жиноят ишларида ҳимоячи ёки жамоат ҳимоячиси иштирокини таъминлашга эришиш юртимизда инсон қадри тобора улуғланиб, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлигининг бир исботидир.

– Бугунги учрашувда Стратегиянинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган мақсадлар, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилиши кўзда тутилган мақсадлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдик, – дейди лицей ўқувчиси Иқбол Мамаюсупова. – Албатта, бу ҳужжат мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожида муҳим қадамлардан бири бўлиб, биз ёшлар учун дастуриламал ҳужжатлардан саналади. Тадбирда судьяларимиз нафақат судларда, балки адвокатура тизимида белгиланган мақсадлар ҳақида ҳам гапириб ўтишди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]