Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Темурийлар тарихи давлат музейида “Янги Ўзбекистон армиясида ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларини шакллантиришда “Темур тузуклари”нинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий семинар бўлиб ўтди

Темурийлар тарихи давлат музейида “Янги Ўзбекистон армиясида ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларини шакллантиришда “Темур тузуклари”нинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий семинар бўлиб ўтди

Куни кеча Темурийлар тарихи Давлат музейи биносида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқаро Амир Темур ҳайрия жамоат фонди ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ходимлари учун “Янги Ўзбекистон армиясида ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларини шакллантиришда “Темур тузуклари”нинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий семинар ташкил этилди.

Семинарда Халқаро Амир Темур ҳайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор  Муҳаммад Али, музей директори тарих фанлари номзоди Хуршид Файзиев, музей олимлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Хайит ва тарих фанлари номзоди Озода Раҳматуллаева Амир Темур ва Темурийлар фаолияти ҳақида тингловчилар учун қизиқарли ва янги маълумоларни айтиб ўтишди.

Жумладан, Фонд раиси,      Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али иштирокчи ҳарбийларга  Соҳибқироннинг ҳарбий фаолияти, жанг санъатлари, турли вазиятларда тутган йўллари ҳақида алоҳида  гапириб ўтди.

Семинар сўнггида иштирокчилар учун музейга саёҳат уюштирилди.

 

Халқаро Амир Темур  хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]