Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 НАМАНГАНДА  “АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ” НОМЛИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

НАМАНГАНДА “АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ” НОМЛИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни  бўлиб ўтган  Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилишида Фонднинг Наманган вилоят бўлимига янги раҳбар тайинланган эди, йиғилишда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Фонднинг Наманган вилоят бўлими томонидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Режага асосан олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, умумтаълим мактабларида Амир Темур Таваллудининг 690 йиллигини муносиб кутиб олиш учун  “Амир Темур сабоқлари” номли тадбирлар ўтказиш белгиланди. Тадбирдан кўзланган мақсад улуғ аждодларимиз ҳаёт ва фаолиятини, хусусан бобокалонимиз Соҳибқирон  босиб ўтган шонли ҳаёт йўлини, у зот қолдириб кетган бой маданий меросни, Темурийлар сулоласи вакилларини ёш авлодга таништиришдан иборат.

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида куни кеча Наманган шаҳридаги 38-умумтаълим мактабида “Амир Темур сабоқлари” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Фонднинг Наманган вилоят бўлими раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоир Жамолиддин Муслим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Машрабшунос олим Юсуфжон Алихонов, мактаб маъмурияти ҳамда бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Акрамжон Эргашев очиб берди. Йиғилишда Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари  Соҳибқирон бобомиз ҳаёти ва фаолияти, ўша даврнинг маънавий-маърифий муҳити ҳақида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек,  Машрабшунос олим Юсуфжон Алихонов тарихда Амир Темур ва Темурийлар сулоласи қолдирган ёрқин изнинг бугунги кундаги аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар. Юсуфжон Алихонов мактаб жамоасига ўз китобларидан совға қилди.

Ўсиб келаётган ёш авлод дилида буюк аждодларидан  фахрланиш ҳамда  чексиз ҳурмат туйғуларини  яна бир карра жўштирган ушбу тадбир қизиқарли савол жавобларга бoй тарзда ўтди ва барча иштирокчилар қалбига кўтаринкилик олиб кирди.

Халқаро Амир Темур  хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]