Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қирғизистонда Амир Темурга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция  бўлиб ўтди

Қирғизистонда Амир Темурга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди хорижий мамлакатларда   бўлимлар очиб, улар орқали фаолият юритади. Фонднинг Қозоғистон Республикасидаги  ана шундай  бўлими бир неча йилдирки, қизғин иш олиб бормоқда.  Яқинда Қирғиз Республикасида ҳам Фонднинг  халқаро бўлими очилди. Фонднинг режасига кўра, ҳозир Туркия, Россия, Швеция мамлакатларида ҳам  ана шундай бўлимлар очиш бўйича изланишлар ва музокаралар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 4-6 август кунлари  Қирғиз Республикасининг  Ўш шаҳрида “Амир Темур ва Темурийларнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” ўрни мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али бошчилигида бир гуруҳ қозоғистонлик, ўзбекистонлик ва қирғизистонлик темуршунос  олимлар қатнашдилар.

Конференциядан аввал  Фонднинг Қирғизистондаги бўлими тақдимоти бўлиб ўтди. Унда бўлим бошлиғи А.Раҳимов қисқа муддатда олиб борилган ишлардан ҳисобот  берди.

Ўш вилоят администрацияси мажлислар залини Ўшнинг зиёли аҳли вакиллари, таниқли тарихчи олимлар, ўқитувчилар, санъатчилар ва бошқа фонд фаоллари тўлдирган эди. Қирғиз Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги Мухтор вакили ўринбосари Эрнист Мукашбекович Толтоев анжуманни очиб, олиб борди. У ўз сўзида бундай анжуманлар аҳамияти катталигини, Амир Темурдай жаҳоншумул сиймо тарихини ўрганиш ҳар қандай ўзини зиёли деб ҳисоблайдиган инсон учун шарафли экани ҳақида гапирди ва меҳмонларни ташриф билан қутлади.

Шунингдек конференцияда ватандошлиримиздан профессор А.Алимбеков, журналист Ф.Расулов, профессор Қ.Мамарайимов, адиб Ҳ.Сиддиқ, Қозоғистонлик меҳмонлардан И.Ҳошимжонов, Қирғизистонлик профессорлардан тарих фанлари доктори  Б.Абитов, доцент С.Смадияров, доцентлардан Ж.Ботоноев, М.Султанова, Ч.Сотиболдиева сингари  олимлар маърузалар қилишди.

Фонднинг Қирғизистондаги фаолларидан А.Алиев, Р.Қодировлар, Халқаро Амир Темур фонди кўкрак нишони билан тақдирландилар, М.Исмоилов билан Т.Турсуналиевларга  Фонднинг Фахрий ёрлиқлари тоширилди. Иштирокчиларга Фонд нашр китоблардан  тарқатилди.

Конференция иштирокчилари Амир Темур ва Темурийлар билан боғлиқ бўлган қадамжолар  –  Ўшда  Тахти Сулаймон, Ўзган, Жалолобод, Арслонбоб сингари кўҳна масканларни зиёрат этдилар, Қуръондан тиловатлар қилинди.

 

Хақаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]