Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қирғизистонда “Амир Темур ва Темурийларнинг дунё цивилизациясида тутган ўрни” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Қирғизистонда “Амир Темур ва Темурийларнинг дунё цивилизациясида тутган ўрни” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат Фонди, Фонднинг Қирғиз Республикаси бўлими, Ўш вилоят давлат бошқармаси, Қирғизистон халқи ассамблеяси Ўш бўлими ҳамда Ўш вилоят ўзбек миллий маданий маркази ҳамкорлигида Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида “Амир Темур ва Темурийларнинг дунё цивилизациясижда тутган ўрни” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Конференцияда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Мухаммад Али бошчилигида ташриф буюрган делегация аъзолари – Тошкент давлат университети профессори, шаркшунос олим Адҳамбек Алимбеков, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат Фонднинг ижрочи директори Фаррух Расулов,

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат Фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икромжон Хошимжонов, Фондининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Кузибой Мамараимов, Фондининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Хабиб Сиддик ҳамда Қирғизистонлик бир қатор тарихчи олимлар ва маданият ҳодимлари иштирок этишди.

Ватанимиздан ташриф буюрган делегацияни Қирғиз Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили ўринбосари Толтоев Эрнист Мукашбекович илиқ кутиб олди.

Илмий анжуманда Фонд раиси Мухаммад Али ўз сўзида Фонд томонидан Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллигига кўрилаётган тайёргарликлар, буюк бобомиз ва темурийлар тарихини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар, нашр этилажак китоблар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек Қирғиз Республикаси бўлим бошлиғи Аҳмад полвон Рахимовнинг олиб бораётган ишлари ҳақида сўз юритиб, эришилаётган ютуқлар учун миннатдорчилик билдирган ҳолда Фонднинг Қирғиз Республикаси бўлими вакилларига Фахрий ёрлик ва кўкрак нишонларини топширди. Жумладан, Ўш вилоят ўзбек миллий маданий маркази оқсоқоллар кенгаши раиси Махаммаддамин Исмоилов ҳамда Новкат туман ўзбек миллий маданий маркази раиси Тагдирали Турсуналиевларга Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Фахрий ёрлиғи ва Ўш вилоят ўзбек миллий маданий маркази раиси ўринбосари Акбарали Алиев ҳамда Аравон тумани ўзбек миллий маданий маркази раиси ўринбосари, Аравон шаҳар кенгаши депутати Рустамбек Қодировларга Фонд ривожи йўлидаги жонкуярлиги ва фидойи хизматлари учун Халқаро Амир Темур хайрия жамоат Фондининг кўкрак нишони топширилди.

Учрашув дустона тарзда ўтиб, соҳа мутахассислари томонидан  Амир Темур бобомиз ҳамда Темурий султонларнинг дунё таррақиётига кўшган ҳиссалари тўғрисида бир талай янги маълумотлар бериб ўтилди. Илмий-амалий конференциядан сўнг Ўзбекистонлик ва Қозоғистонлик меҳмонлар Қирғизистондаги тарихий обидаларини ва диққатга сазовор – Тахти Сулаймон, Ўзган, Жалолобод, Арслонбоб каби кўҳна қадамжоларни зиёрат қилишди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]