Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Хоразмда «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган тадбир ўтказилди

Хоразмда «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган тадбир ўтказилди

Куни кеча халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими «Урганч суратлар галереяси» биносида 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларга бағишланган катта тадбир ўтказди.


Ушбу тадбирда юз нафарга яқин истеъдодли ва билимли болажонлар, уларнинг ота-оналари, бир гуруҳ ижодкорлар ва меҳнат фахрийлари ҳамда Урганч шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.
Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари шоир Сотим Аваз иштирокчилар учун қизиқарли маърузалар қилди.


Сўзга чиққанлар болажонларга омадлар тилаб, келгусидаги ўқишларида улкан зафарлар қозониши ва шу орқали муҳтарам Юртбошимиз ишончини оқлашларига тилакдош эканликларини билдириб ўтишди.
Қизиқарли машғулотлар, савол-жавоблар ва иштирокчилар учун янги маълумотларга бой бўлган йиғилиш барча дилларни хушнуд этди.


Шунингдек, фаол иштирок этган болаларга Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан эсдалик совғалар – китоблар топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]