Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 «Ангор»да «сўнгги қўнғироқ» чалинди

«Ангор»да «сўнгги қўнғироқ» чалинди

Куни кеча Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023 ўқув йили якунлангани муносабати билан “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими раҳбари Усмон Маъдиев, Ангор тумани Агробанк ходими Нилуфар Ҳайитова, туман мактаб ва мактабгача таэлим бўлим бошлиғи Ғанишер Маҳмудов, ота-оналар, мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва бир гуруҳ меҳмонлардан иборат бир неча юз кишилик қатнашчилар иштирок этишди. Бир қанча мусиқий ва саҳна кўринишлардан иборат чиқишлар барча томошабинлар дилларини хушнуд этди. Кеча сўнггида ўқув йили давомида наэмунали хуллқи ва юқори натижаларга эришган аълочи битирувчи синф ўқувчилари ҳамда ота-оналар «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» каби бир қанча номинациялар совғалари, фахрий ёрлиқлар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. Шунингдек,  фидойи ўқитувчиларга ҳам турли қимматбаҳо совғалар топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]