Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик билим юртида “Соҳибқирон Амир Темур  ҳарбий меросини миллий армиямиз ривожидаги  ўрни ва аҳамияти ” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтган эди.

Унда Ўзбекистонда халқ ёзувчиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али бошчилигида бир гурух темуршунос олимлар қатнашиб, Амир Темурнинг ҳаёти ва жанговор фаолияти ҳақида атрофлича гапириб берган эдилар.

Шу кунги  тадбирнинг  эсда қоларли жиҳатларидан яна бири шу бўлдики, билим юрти курсантлари томонидан саҳналаштирилган “Адолат Соҳибқирони” спектакли барчага манзур бўлди.

Ўз ролларини   қиёмига етказиб ижро этган курсантлар Халқ ёзувчисининг алоҳида эътирофига сазовор бўлишди.

Куни кеча курсантлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Алининг ташаккурномаси  ва эсдалик совғалари     билан тақдирландилар.

 

 Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]