«Улуғ салтанат»
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ижодида Амир Темур мавзусиасосий ўринлардан бирини эгаллайди. Адибнинг йигирма йиллик ижодий меҳнати маҳсули бўлган «Улуғ салтанат» номли тўрт китобдан иборат роман-эпопеясида буюк Соҳибқироннинг салтанат бошига келганидан то ўн беш ёшли Мирзо Улуғбекнинг Турон тахтига ўтиришигача бўлган ташвишу ғалаёнларга тўла салкам қирқ йиллик давр бадиий ифодаланган.Тарихни синчиклаб ўрганган адиб факт ва маълумотларни бир-бирига муқояса қилиб масалага адолатли ёндашган, натижада Амир Темурнинг ҳаққоний қиёфасини ярата олган. «Улуғ салтанат» эпопеясининг кўлами жуда кенг, қамрови катта, унда ишонарли тасвирланган юзлаб қаҳрамонлар ҳаракат қилади. Асар билан танишган китобхонлар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, маънавияти, санъати ва маданиятидан хабардор бўладилар.
Сиз – азизларни ҳам ушбу бебаҳо маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида моҳир сухандон
Эрназар Ёрбеков томонидан овозлаштирилган «Улуғ салтанат» роман-эпопеясининг тўлиқ 182 қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат, тингланг.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати