Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ЧИРЧИҚДА СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИНИНГ  687 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ “СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ҲАРБИЙ МЕРОСИНИНГ МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ  ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ЧИРЧИҚДА СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ “СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ҲАРБИЙ МЕРОСИНИНГ МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

 

 

Куни кеча Халқаро Амир Темур  хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими ва бир қатор ҳудудий ташкилотлар ҳамкорликда Чирчиқ олий танк қўмондонлик мухандислик билим юртида Амир Темур таваллудининг  687 йиллигига бағишлаб “Соҳибқирон Амир Темур ҳарбий меросини миллий армиямиз ривожидаги ўрни ва аҳамияти” номли маънавий-маърифий  тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али, Фондинг ижрочи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фаррух  Расулов, Фонднинг ҳудудий Тошкент вилояти бўлими раҳбари Муҳаббат Шоюсупова, сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор, Тўлқин Алимардонов,  Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих  фанлари номзоди Хуршид Файзиев, Чирчиқ олий танк қўмондонлик мухандислик билим юрти маъмурияти ва курсантлари ҳамда ўқувчи ёшлардан иборат  200 дан ортиқ қатнашчилар иштирок этишди.

Кечада сўзга чиққан соҳа мутахассислари бобокалонимизнинг ҳарбий меросини миллий армиямиз ривожидаги ўрни ва аҳамияти,   Амир Темур томонидан марказлашган давлатга асос солиниши ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида  атрофлича маълумот бердилар.

Шу куни мазкур билим юрти курсантлари ҳамда хизматчилари ўртасида Амир Темур тавваллудининг 687 йиллиги олдидан ташкил этилган “Энг яхши илмий мақолалар” танловида юқори натижаларга эришган бир гурух  иштирокчиларнинг мақолалари жамланган “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз”, деб номланган  китоб тақдимот жараёни ҳам ўтказилиб, бир гуруҳ мақола муаллифлари Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди фахрий ёрлиқлари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, билим юрти илмий ходимлари томонидан тайёрланиб, намойиш этилган “Соҳибқироннинг маънавий мероси” видеоролиги томошабинлар қалбини ларзага келтирди.

Тадбир сўнггида Чирчиқ  давлат педагогика институти талабаларининг чиқишлари, курсантлар иштирокида саҳналаштирилган “Адолат Соҳибқирони” спектакли тадбирга алоҳида жозиба бахш этди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]