Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ФАРҒОНАДА СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН “ФАРЗАНДАРИМ, АВЛОДЛАРИМ, МИЛЛАТНИНГ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИНГЛАР” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЯТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФАРҒОНАДА СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН “ФАРЗАНДАРИМ, АВЛОДЛАРИМ, МИЛЛАТНИНГ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИНГЛАР” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЯТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан вилоят шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг маънавият ва маърифат марказида “Фарзандарим, авлодларим, миллатнинг дардига дармон бўлинглар” шиори остидаги навбатдаги анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Фонднинг вилоят бўлими ходимлари, шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги маъмурияти ва ҳарбайлари, ўқувчи ёшлар, хонанда ва созандалар ҳамда оммавий ахборот воситаларидан иборат 600 дан ортиқ томошабинлар ва қатнашчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Раҳматилла Ҳожимаматов томошабинларга Соҳибқирон армияси замонасининг энг кучли армияси бўлгани, Амир Темурнинг жаҳон сиёсатидаги тутган муҳим ўрни ҳақида кенг маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, сўз олган соҳа мутахассислари жумладан, Фарғона давлат университети тарих фанлари доктори Баҳриддин Усмонов, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги раҳбарининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари Дилшод Тожибоев ўз нутқларида бобокалонимизнинг сиёсий ва ҳарбий стратегияси бугунги даврда ҳам нафақат  мамлакатимизда балки бутун дунёда дастурил амал бўлиб келаётгани ҳақида кузатувчилар учун янги ва қизиқарли бўлган бир қанча маълумотларни айтиб ўтишди.

Кеча фақат маърузалардангина иборат бўлиб қолмай, бир қанча куй-қўшиқ ва саҳна кўринишларига уланиб кетди. Ҳарбий округ оркестрлигининг мусиқий чиқишлари ва Фарғона шаҳридаги 10 умумтаълим мактаби ўқувчилари театр жамоасининг Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна кўринишлари дилларни ларзага келтирди.

Анжумандан кўзланган мақсад мақсад – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Соҳибқирон Амир Темур қарашларини тарғиб этиш, ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймоларга эргашишдан иборат бўлиб, анжуман давомида берилган кўплаб қизиқарли ва асосли маълумотлар ёш ватан ҳимоячиларида аждодларидан чексиз фахр-ифтихор ва бетакрор гўшамизда умргузаронлик қилаётганидан беҳад ғурурланиш туйғуларини яна бир карра очиқлаб берди.
Ушбу анжуман вилоят телевидениеси томонидан ҳам суратга олиниб, тадбирда иштирок эта олмаган кўплаб юртдошларимиз учун анжуман мақсадини тўлиқ ёритган лавҳа тарзида эфирга узатилиб, барча хонадонларга кириб борди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати  

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]