Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ФАРҒОНА МАКТАБЛАРИДА “ИРМОҚЛАР” ЛОЙИҲАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

ФАРҒОНА МАКТАБЛАРИДА “ИРМОҚЛАР” ЛОЙИҲАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Фарғонада вилоятида «Соҳибқирон ташрифи» ҳафталиги доирасида халқ таълими бўлими ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими ҳамкорлигида «Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Амир Темурнинг ўрни» номли семинар ташкил этилди.

Шаҳардаги 5 умумтаълим мактаби ўқувчилари, мактаб маъмурияти, жамоатчилик вакиллари ва Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбариятидан иборат 150 дан ортиқ қатнашчи ва томошабинлар  ҳамда оммавий ахборот воситалари  иштирокида ўтган ушбу семинарда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими раҳбари Раҳматилла Ҳожиматов, халқ таълими бўлими маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Фарғона давлат унверситети ўқитувчилари, докторантлари, мезбон мактаб ўқитувчилари маърузалар қилишди.

Семинарда кўрилган яна бир муҳим масала шу эдики, вилоят халқ таълими бошқармаси билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти бўлими ўртасида  имзоланган «Ирмоқлар» (Ёш жадидчилар) лойиҳаси ҳудуддаги барча мктабларда ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳа низоми тасдиқланди.

Шу билан бир фаторда жойларда ушбу низом асосида ишлар ташкил қилишга келишиб олинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]