СУРХОНДАРЁДА “АМИР ТЕМУР – БУЮК САРКАРДА ВА СОҲИБҚИРОН” НОМЛИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан 9785 сонли ҳарбий қисм бошқармаси шахсий таркибида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Амир Темур – буюк саркарда ва соҳибқирон” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Усмон Мадиев бошчилигидаги ушбу тадбирга фонд ходимлари, ҳарбай қисм бошқармаси раҳбарияти ва 100 дан ортиқ ҳарбийлар иштирок этди.
Давра суҳбатида ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси улуғ бобомиз Амир Темур сиймоси ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Соҳибқирон ва унинг армиясидаги жанг санъати, ички ва ташқи сиёсат, бобомизнинг илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Турли янги ва қизиқарли маълумотларга бой бўлган тадбир барчага манзур бўлиб, қатнашчилар қалбида бобокалонимизга нисбатан яна бир карра чуқур ҳурмат ва чексиз фахр-ифтиҳор туйғуларини уйғотди.
Кеча сўнггида мавзу юзасидан мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати