Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 СУРХОНДАРЁДА «АМИР ТЕМУР ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ, УНИНГ ЖАНГОВОР САНЪАТИ» МАВЗУСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

СУРХОНДАРЁДА «АМИР ТЕМУР ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ, УНИНГ ЖАНГОВОР САНЪАТИ» МАВЗУСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилоят бўлими бошчилигида куни кеча 18299 ҳарбий қисм маданият марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, унинг жанговор санъати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Фонднинг ҳудудий бўлими раҳбари Усмон Мадиев бошчилигидаги ушбу давра суҳбати «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» доирасида ташкил этилиб, унга «Жасорат мактаби» тингловчиларидан иборат 300 га яқин
ҳарбийлар иштирок этди.

Давра суҳбатида ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси улуғ бобомиз Амир Темур сиймоси ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Соҳибқирон ва унинг армиясидаги жанг санъати, ички ва ташқи сиёсат, бобомизнинг илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

 

Турли янги ва қизиқарли маълумотларга бой бўлган тадбир барчага манзур бўлиб, қатнашчилар қалбида бобокалонимизга нисбатан яна бир карра чуқур ҳурмат ва чексиз фахр-ифтиҳор туйғуларини уйғотди.

Ушбу тадбир турли савол-жавоб ва мунозараларга бой тусда кўтаринки кйфият билан ўтказилди.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]