Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИ ҚАШҚАДАРЁДА ҲАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИ ҚАШҚАДАРЁДА ҲАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Жорий йилнинг 9 апрел куни эрта тонгдан Шаҳрисабз шаҳри марказидаги Амир Темур ҳиёбони вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар, ёшлар вилоятдаги, ҳарбий қисмлар ходимлари, бир қанча маҳалла фаолларидан иборат икки мингдан зиёд томошабинлар итирокида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан катта тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Муроджон Азимов йиғилганларга бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳазратларининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида турли маълумотларга бой маъруза қилди.
Шунингдек, тантанада сўзга чиққанлар Соҳибқироннинг ижтимоий ва сиёсий фаолияти, илм-фанга ҳомийлик ҳамда бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзладилар.
Тадбирнинг асосий қисми ҳисобланмиш АмирТемур ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан сўнг кеча вилоятнинг “Коба” мажмуасидаги “Амир Темур мероси ва учинчи ренессанс” деб номланган илмий-амалий конференцияга уланиб кетди.

 

 

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]