Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ШАҲРИСАБЗДА “АМИР ТЕМУР МЕРОСИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

ШАҲРИСАБЗДА “АМИР ТЕМУР МЕРОСИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ 338 сонли қарорига мувофиқ Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Амир Темур салтанатида давлат ва ҳуқуқ тизими” мавзусидаги илмий-амалий конференциялардан бири “Коба” мажмуасида  бўлиб ўтди. “Амир Темур мероси ва учинчи ренессанс” деб номланган ушбу илмий-амалий конференцияда нафақт Қашқадарёлик Темуршунос олимлар балки Республикамизнинг барча ҳудудларидан, қўшни республикалар ва қолаверса хорижий мамлакатларнинг Темуршунос олимлари ҳам “ZOOM” платформаси орқали онлайн иштирок этишди.

Соҳа мутахассислари Соҳибқирон салтанатида давлат бошқаруви ва ҳуқуқ тизими тўғрисида, бобомизнинг бунёдкорлик фаолияти ҳақидаги маърузалари билан чиқишди.

Шунингдек, анжуман давомида соҳадаги турли муаммоли ва долзарб масалаларга ҳам тўхталиб, атрофлича ечим қидирилди. Темурийлар даврига оид ҳали ўрганилмаган манбаларни чуқур ўрганиш, янги-янги маълумотлар қидириб топиш ва илмий ишларга киритиш ҳақида ҳам келишиб олинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]