Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта

Тошкент давлат иқтисодиёт университетиинг Самарқанд филиалида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Сoҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тараққиётида тутган ўрни» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

          Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетиинг Самарқанд филиалида  Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Сoҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тараққиётида тутган ўрни» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган ушбу конференцияда Халқаро Амир Темур хайрия жамоа фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Фонднинг Самарқанд вилоят бўлим раҳбари Қўзибой Мамараимов, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Темурийлар тарихи давлат музейи раҳбари Хуршид Файзиев, СамДУ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, проффесор Зиёдилло Муқимовлар иштирок этиб, униерситетнинг 200 дан ортиқ талабалари ва бошқа томошабинларга мавзу юзасидан қизиқарли ва  керакли маълумотларни бериб ўтишди.


Фонд раиси Муҳаммад Али ўзининг “Амир Темур – Буюк бунёдкор” номли маърузаси орқали Соҳибқирон олиб борган сиёсат ўша даврнинг жаҳон сиёсатини белгилаб турадиган даражада муҳим бўлганлиги ҳамда хорижий давлатлардан кўплаб меҳмонлар ва элчилар келиб, Соҳибқирон ҳам Европа қиролликларига элчилар ва хатлар юбориб, яхши муносабатда бўлганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ҳозирги даврда ҳам мамлакатимиз рейтингги жаҳон минбарида юқорилаб бораётгани, қўшни давлатлар билан ижобий муносабатлар ҳамда жаҳон чемпианатларида ғолибликни қўлга киритган спротчиларимиз – боксчилар ва шахматчилар ғалабаларини мисол келтириб, буюк тнсонлар авлодлари ҳам буюк бўлишлиги ҳақида айтиб ўтди.

Қолаверса тадбир давомида “Амир Темур ҳақида биринчи роман”, “Темурийлар шажарасига оид маълумотлар таҳлили”, “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси”, “Темурий маликаларининг бунёдкорлик фаолияти” каби мавзуларда ҳам тингловчилар учун янги ва қизиқарли бўлган кўплаб маълумотлар мутахассислар томонидан айтб ўтилди.

Анжуманда талабалар билан савол-жавоб ўтказилиб, ушбу жараён ОАВ тасвирига олинди.

Конференция сўнггида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини ўз илмий ишлари орқали ўрганиб келаётган олимларга Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]