Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби” номли маърифат кечаси бўлиб ўтди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби” номли маърифат кечаси бўлиб ўтди

 

Куни кеча – 7 апрель куни Соҳибқмрон таваллуд санаси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби”  мавзусида маърифат кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мухаммад Али, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси маъмурияти ҳамда 200 дан ортиқ талабалар иштирок этди. Кечанинг барча учун қизиқ бўлган қисми – халқнинг севимли адиби Мухаммад Али билан ташкил этилган учрашув бўлди. Учрашув доирасида халқнинг  адибнинг Амир Темур давлатчилиги ва темурийлар даври тарихига оид асарларининг яратилиши ва мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, буюк саркарда Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсий ва ижтимоий фаолияти, темурийлар даври давлатчилиги, бошқарув тизими, давлат тизимини мустаҳкамлаш ва бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, фан, таълим ва маданият, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликни ривожланиши, мамлакат ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширган ишлар, умуман ўзбек миллий давлатчилиги тараққиётида темурийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида батафсил тушунча берилиши тингловчилар кўз-ўнггида Соҳибқирон сиймосини яққол гавдалантириб берди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]