Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қашқадарёда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган “Амир Темур меъроси ва учинчи ренессанс” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Қашқадарёда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган “Амир Темур меъроси ва учинчи ренессанс” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Республикамиз миқёсида бўлаётгани каби Қарши шаҳридаги «Қарши минтақавий темир йўл узели» Унитар Корхонасида ҳам жорий йилнинг 7 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Амир Темур меъроси ва учинчи ренессанс” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Ғ. Абдиев, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси, истеъфодаги майёр  Ў. Шаймардонов ва “Қарши МТУ” УК Ёшлар етакчилари Кенгаши раиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Амир Темур ворислари” клуби раҳбари Т. Орзиевлар мавзу юзасидан маърузалар қилиб, ёвқур бобомиз ҳаёт йўлига бир қўр назар ташлаб ўтишди. Тадбир давомида йиғилганларга қизиқарли ва янги маълумотлар бериб, бевосита қатнашаётган 100 га яқин томошабинлар учун эсда қоларли бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шунингдек, барча иштирокчиларга Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]