Самарқанд шаҳар 9-ИДУМда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
«Бизким, мулки Турон, Амири Туркистонмиз,
Бизким,миллатнинг энг қадимий ва улуғи-Туркнинг бош бўғинимиз»
Амир Темур
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳар 9-ИДУМда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Сoҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тараққиётида тутган ўрни» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда Халқаро Амир Темур хайрия жамоа фонди раиси Муҳаммад Али, Фонднинг Самарқанд вилоят бўлим раҳбари Қўзибой Мамараимов, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Темурийлар тарихи давлат музейи раҳбари Хуршид Файзиев, СамДУ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, проффесор Зиёдилло Муқимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари, шоир Тошпўлат Тугалов иштирок этиб, ИДУМнинг 300 га яқин ўқувчиларига мавзу юзасидан қизиқарли ва керакли маълумотларни бериб ўтишди.
Шунингдек тадбирда ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, ушбу жараён ОАВ тасвирга олинди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати