Қозоғистоннинг “Тuran today” телекўрсатуви илк бор Соҳибқирон ҳаётидан ҳикоя қилувчи лавҳа суратга олди
Соҳибқирон Амир Темурнинг 687 йиллиги нафақат мамлакатимизда балки қўшни давлатларда ҳам ўзгача руҳда нишонланаётганини кўришимиз мумкин. Бунга мисол қилиб, куни кеча Қозоғистоннинг Туркистон телеарнасида “Тuran today” телекўрсатуви орқали илк бор Соҳибқирон ҳаётидан ҳикоя қилувчи лавҳа суратга олинди.
Тасвирга олиш жараёнларида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икром Ҳошимжонов ва Марказий Осиёга Соҳибқирон роли ижроси билан танилган Абубакир Хонхўжаевлар иштирок этиб, буюк саркарданинг тарихий хаёти ҳақида суҳбатлашишди.
Ушбу суҳбат давомида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан Туркистон вилоят хокими Сатибалди Дархан Амангелдиўғлига мурожжат қилинди. Мурожаат мазмунида эса маҳобатли Аҳмад Яссавий мақбараси олдидаги очиқ майдонда Амир Темурнинг савлатли хайкалини ўрнатилишига ҳокимнинг ижобий ёндошуви сўралганди.
Ёзиб олинган телекўрсатувнинг тўлиғи билан келгуси хафтада Туркистон телеарнаси орқали тамоша қилишингиз мумкин.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати